Даниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Ўзбекистон
−
742 1 дақиқа
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Даниянинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ларс Туэcеннинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, Ўзбекистон Данияни Европадаги истиқболли ҳамкорларидан бири сифатида кўради. Жорий йил октябрь ойида Дания Ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссеннинг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама муносабатларда янги босқични бошлаб берган.
Суҳбат давомида сиёсий мулоқотни изчил давом эттириш, ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш, шунингдек, турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзбекистон томони икки мамлакат муносабатларидаги мавжуд салоҳиятни тўлиқ рўёбга чиқариш йўлида янги элчининг саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бельгиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Матиас Кендедан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилганди.
Live
Барчаси