Ўзбекистон ўсмирлари Италияга мағлуб бўлди

Спорт

−

visibility1842 timer1 дақиқа

image

Бугун, 26 ноябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг учинчи тур учрашувини ўтказди. Унда Сергей Чигодаев шогирдлари Италия ўсмирлар терма жамоасига 1:3 ҳисобида ютқазди.

Баҳснинг 7-дақиқасида Томасо Касагранде ҳисобни очди. 31-дақиқада эса Федерико Крочи пенальтидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни оширди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 2-дақиқада Томас Кориляно тезкор қарши ҳужумни голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда – баҳснинг 66-дақиқасида италиялик яримҳимоячи Рикардо Кассано иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди. 75-дақиқада эса Суҳроб Садиржонов италияликлар дарвозасини ишғол қилди. Ўйин якунигача ҳисоб бошқа ўзгармади ва “оқ бўрилар” гуруҳ босқичининг сўнгги турида имкониятни бой берди.

Ўзбекистон ёшлари энг яхши 3-ўрин эгалари қаторида плей-офф босқичига чиқиш имкониятини сақлаб турибди. 1/16 финалнинг барча ўйинлари ва иштирокчилари эртага, 27 ноябрь куни гуруҳ босқичи якунига етганидан сўнг аниқ бўлади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг