Нефти йўқ Иордания Ўзбекистон учун нега муҳим?

Таҳлил

−

visibility1453 timer7 дақиқа

Reklama
0:00

Жорий йилнинг 16 –17 ноябр санасида Уммон султонлигида бўлиб қайтган Шавкат Мирзиёев орадан бир хафта ўтар-ўтмас Иорданияга борди. У ерда президентни кутиб олиш  жараёни мамлакат осмонидаёқ бошланди.

Президент самолёти Амман  шаҳридаги Малика Алия аеропортига қадар подшоҳлик ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари ҳамроҳлигида етиб боргач, пастда уларни Иордания подшоҳи Абдулла ИИ ибн ал-Ҳусайн ва маликас Рания ал-Абдулланинг шахсан ўзи кутиб олди. Президент Шавкат Мирзиёев Иордания қироли Абдулла ИИ ибн ал-Ҳусайн билан суҳбат чоғида бу мамлакатга илк бор келаётганини таъкидлаб, уни «пайғамбарлар юрти» деб атади.  Шунингдек, Иорданияга сафари давомида набираси Шавкатбекка  ёзган мактуби ҳақида ҳам айтиб ўтди.

Икки мамлакат раҳбарлари шарафига фахрий қоровул саф тортиб, мадҳиялар янграгач навбат расмий музокараларга келди. Бу икки етакчининг илк учрашуви эмас. Ўтган йилнинг август ойи охирида Иордания қироли Абдулла ИИ ибн ал-Ҳусайн илк бор давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келиб, Самарқандда бўлганди. Хўш, Араб дунёсининг марказида жойлашган Иордания билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун нега керак?

Қизил денгизга чиқиш йўли

Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, Ўзбекистон — дунё океанига чиқиш учун иккита давлат чэгарасини кесиб ўтиши керак бўлган кам сонли мамлакатлардан бири.  Тўғри, Иордания Ўзбекистон учун Уммон сингари денгизга чиқиш йўлидаги стратегик дарвоза эмас.  Бироқ, Иордания ҳам Қизил денгизга чиқиш имконини берувчи Ақаба портига эга. Бу мамлакатнинг ягона денгиз порти орқали экспортининг қарийб 78 фоизи ва импортининг 65 фоизи амалга оширилади. Демак, Ақаба порти Иордания учун халқаро савдонинг асосий дарвозаларидан бири. Ўзбекистон учун эса Иордания билан савдо-логистика алоқаларини ривожлантириш Яқин Шарқ бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириши мумкин.

Шу билан бирга, Иорданиянинг сув хўжалиги соҳасидаги тажрибаси ҳам Ўзбекистон учун қизиқарли. Жаҳон банки маълумотларига кўра, Иордания дунёдаги сув энг танқис мамлакатлардан бири. Мамлакат сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, оқова сувларни қайта ишлаш ва уларни қишлоқ хўжалигида қўллашга катта эътибор қаратади. Ўзбекистон ҳам сув танқислиги ва қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш масалаларига дуч келаётган бир пайтда, бу йўналишдаги тажриба алмашиш амалий аҳамиятга эга.

Бундан ташқари, Яқин Шарқдаги сиёсий мавқеи, халқаро дипломатиядаги роли ва иқтисодий имкониятлари билан Тошкент учун муҳим ҳамкор бўлиши мумкин. Айниқса, халқаро кучлар ўртасида прагматик ва кўп векторли сиёсат йўлини танлаган Ўзбекистон учун Иордания билан яқинлашувнинг ўзига хос аҳамияти бор.

Тўғри, Иордания бошқа араб давлатлари каби нефт захираларига бой мамлакат бўлмаса-да, унинг минтақадаги сиёсий таъсири анча кенг. Мамлакат Исроил, Фаластин, Сурия, Ироқ ва Саудия Арабистони билан қўшни. 1994-йилда Исроил билан тинчлик шартномасини имзолаган. Шу билан бирга, Фаластин масаласида араб дунёсининг муҳим дипломатик овозларидан бири бўлиб келмоқда.

АҚШ Конгресси тадқиқот хизмати Иорданияни Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги муҳим ҳамкорларидан бири сифатида баҳолайди. Мамлакат Исроил-Фаластин можароси, Сурия ва Ироқдаги вазият, минтақавий хавфсизлик ҳамда терроризмга қарши кураш масалаларида муҳим дипломатик ва хавфсизлик ҳамкоридир. 

Бу Ўзбекистон учун ҳам аҳамиятли. Чунки Тошкент Яқин Шарқдаги сиёсий жараёнларда ўз дипломатик алоқаларини кенгайтириш, мусулмон давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва халқаро майдонда ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суришдан манфаатдор.

Ўзбекистон ва Иордания Фаластин-Исроил можаросини «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида ҳал этиш тарафдори. Тошкент 1967 йилги чэгаралар доирасида пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлати тузилишини қўллаб-қувватлайди. Амман ҳам худди шундай позисияда туриб, БМТнинг тегишли резолюсияларини изчил амалга ошириш тарафдори ҳисобланади.

Ғазо сектори масаласида томонлар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, гуманитар ёрдам етказиб берилишини таъминлаш ва барқарорликни тиклаш тарафдоридир. Ушбу масалалар ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг музокаралари чоғида кўтарилган ва қўшма баёнотларда акс эттирилган.

Томонлар БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳам ҳамкорлик қилмоқда. 2026 йил июл ойида ТИВ раҳбарлари минтақавий ва халқаро масалалар бўйича мувофиқлаштиришни давом эттиришга тайёр эканини тасдиқлаганди.

Муҳим йўналишлардан бири — қирол Абдулла ИИ нинг терроризм ва экстремизмга қарши курашишга қаратилган халқаро ташаббуси бўлган «Ақаба жараёни»дир. 2025 йил август ойида Самарқандда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Шавкат Мирзиёев ушбу ташаббус доирасидаги навбатдаги учрашувлардан бирини Самарқандда ўтказишни таклиф қилганди.

Ноябр ойи бошида Ўзбекистон раҳбари Остонада «Ақаба жараёни» доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида иштирок этди. Тадбир доирасида у Абдулла ИИ билан ҳам учрашув ўтказиб, дунёда янги таҳдидлар кучайиб бораётган шароитда ушбу платформанинг муҳим ўрнини қайд этди.

Ўзбекистон учун янги бозорлар

Ўзбекистон учун Иордания Яқин Шарқдаги савдо имкониятлари билан ҳам аҳамиятлидир. Буни икки давлат ўртасидаги савдо рақамларидан ҳам кўриш мумкин. 2021 йилда ўзаро савдо ҳажми 986 минг долларни ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб 8,5 миллион долларга етган. Яъни қарийб 8,7 баробар ўсиш кузатилган. Шундан 5,4 миллион доллари Ўзбекистон экспорти, 3,1 миллион доллари эса импорт ҳиссасига тўғри келган. 

Бироқ бу рақамлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий имкониятлар ҳали тўлиқ ишга солинмаганини ҳам кўрсатади. Масалан, 2025 йилда Ўзбекистоннинг Иорданияга экспортида озиқ-овқат маҳсулотлари асосий ўринни эгаллаган. Экспортнинг 94,2 фоизи айнан шу тоифага тўғри келган. Бисквит, вафли, қандолат маҳсулотлари, қуритилган мевалар ва майиз асосий маҳсулотлар қаторида. Ўтган йили Иорданияга 800 тоннадан ортиқ қандолат маҳсулотлари етказиб берилиб, уларнинг қиймати қарийб 3,5 миллион долларни ташкил этган. 

Бу Ўзбекистон учун нимани англатади? Иордания бозори орқали ўзбек маҳсулотларини Яқин Шарқда кенгроқ танитиш, экспорт географиясини кенгайтириш мумкин. Бунинг учун эса фақат озиқ-овқат билан чекланиб қолмасдан, тўқимачилик, тайёр маҳсулотлар ва саноат кооперациясини ҳам ривожлантириш зарур.

Иордания ҳам Ўзбекистон бозорига қизиқмоқда. Мамлакатнинг Ўзбекистондаги сармояси иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони 18 тага етган. Иордания томони, хусусан, фармацевтика, кимё, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор.

Ўзбекистон ва Иордайия стратегик шерик

2025 йил август ойида қирол Абдулла ИИ нинг Ўзбекистонга илк давлат ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди. Улар орасида инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш, визасиз тартиб, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим ва бошқа соҳалардаги келишувлар бор. Томонлар муносабатларни кенг қамровли шериклик даражасига олиб чиқишга келишиб олди.

2026 йил 1 июлдан Амман ва Тошкент ўртасида Роял Жорданиан авиакомпаниясининг тўғридан тўғри рейслари ҳам йўлга қўйилди. Парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилмоқда. Бу тадбиркорлар, инвесторлар ва сайёҳлар учун икки мамлакат ўртасидаги қатновни осонлаштиради.

Амман шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Иордания подшоҳи Абдулла ИИ рафиқалари иштирокида учрашув ўтказди.  Унда икки мамлакат етакчиларини олий давлат мукофотлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Жумладан, Мирзиёевга Иорданиянинг олий давлат мукофоти — “Ал Ҳусайн ибн Али” ордени топширилди. Ўз навбатида, давлат раҳбари Иордания подшоҳини “мамлакатлар ўртасидаги яқин дўстлик муносабатлари ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни изчил ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун” “Олий даражали дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Ўзбекистон ва Иордания стратегик шериклик ўрнатди: 19 та ҳужжат имзоланди. Келишувлар доирасида имтиёзли савдо, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам, маданият ва маданий ижодкорлик саноати, миллий кутубхоналар, ҳужжатлар ва архивлар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича битимлар ҳамда англашув меморандумлари имзоланди.

Бундан ташқари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергетика ва сув ресурсларини бошқариш йўналишларида ҳам ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Томонлар иқтисодий дипломатия, тоғ-кон саноати ва геология, уй-жой қурилиши ва шаҳарсозлик, рақамлаштириш ва ахборот технологиялари соҳаларида ҳам алоқаларни кенгайтиришга келишиб олди. Шунингдек, озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари назорати, соғлиқни сақлаш хизматлари ҳамда чорвачилик йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Минтақалараро алоқаларни ривожлантириш мақсадида Тошкент ва Аммон шаҳарлари, шунингдек, Самарқанд шаҳри ва Петра туризм минтақаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар алмашилган. 

Биринчи хонимлар нима билан банд эди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Иордания қироличаси Рания ал-Абдуллоҳ билан биргаликда Аммандаги Жордан Ривер Десигнс ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди.

Бундай ташрифлар дипломатик протоколда расмий музокаралардан ташқари, маданий ва гуманитар алоқаларни намоён этишга хизмат қилади. Жордан Ривер Десигнс лойиҳаси орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳунарманд аёллар иш билан таъминланиб, Иорданиянинг миллий ҳунармандчилик анъаналари асраб келинмоқда. Шу маънода, икки мамлакат биринчи хонимларининг ушбу ташрифи ҳам аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, миллий меросни асраш ва гуманитар ҳамкорлик борасидаги умумий қарашларнинг рамзий ифодаси бўлди.

Хулоса қилиб айтганда, Иордания Ўзбекистон учун шунчаки яна бир савдо ҳамкори эмас. У Яқин Шарқда сиёсий мулоқотни кенгайтириш, халқаро майдонларда ҳамкорликни кучайтириш, янги экспорт бозорларига чиқиш ва инвестицияларни жалб қилиш имкониятини берадиган давлат. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг