Бугун Ўзбекистон Италия билан ўйнайди

Спорт

−

visibility9452 timer1 дақиқа

image

Бугун, 26 ноябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг учинчи тур учрашувини ўтказади. Унда Сергей Чигодаев шогирдлари Италия ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Икки турдан сўнг Сергей Чигодаев шогирдлари 3 очко билан турнир жадвалининг учинчи ўрнида бормоқда. Италия эса 6 очко билан гуруҳ пешқадами ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда ўтаётган Жаҳон чемпионатининг биринчи турида Кот-д’Ивуарга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Иккинчи турда эса жамоа ямайкалик тенгдошларини 6:2 ҳисобида мағлуб этди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг