Бугун Ўзбекистон Ямайка билан ўйнайди

Спорт

−

visibility811 timer1 дақиқа

image

Бугун, 23 ноябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида навбатдаги учрашувини ўтказади. Сергей Чигодаев шогирдлари гуруҳ босқичининг 2-турида Ямайка ўсмирлар терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да “Аспире” футбол академияси майдонида бўлиб ўтади. Мазкур баҳсни испаниялик аёл ҳакам Олац Ривера Ольмедо бошқариб боради. Унга ҳамюртлари Элиана Фернандес Гонсалес ва Ирагарце Фернандес Эсесума ёрдам беради.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақанинг илк турида Кот-д’Ивуар ўсмирларига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ҳозирда Сергей Чигодаев бошчилигидаги жамоа 2-тур олдидан “Э” гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Италия ва Кот-д’Ивуар ўсмирлар терма жамоалари эса 3 очкодан жамғарган ҳолда гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг