Инфантино ЖЧ ҳуқуқларини 17,9 млрд еврога сотмоқчи бўлган – ОАВ
Спорт
−
11:59 255 1 дақиқа
FIFA президенти Жанни Инфантино америкалик миллиардерлар Кушнерлар оиласи билан Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини сотиш бўйича ўн ой давомида махфий музокаралар олиб борган. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.
Манбага кўра, келишув қиймати тахминан 15 миллиард фунт стерлинг (17,9 миллиард евро) бўлиши мумкин эди. Музокаралар 2025 йилнинг сентябрь ойи ўрталарида Цюрихда бошланган. Кейинчалик, 4 ноябрь куни Инфантино АҚШ Президенти Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер билан учрашган.
Шундан сўнг FIFA раҳбари Жареднинг укаси Жошуа Кушнер билан музокараларни давом эттирган. Кейинчалик у Инфантино лойиҳасининг асосий инвесторларидан бири сифатида эълон қилинган. Кейинги ойларда Кушнерлар оиласи аъзолари ва уларнинг вакиллари билан камида 10 та учрашув ўтказилган.
Охир-оқибат, FIFA Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини сотишни назарда тутган баҳсли FIFA Forward Enterprise лойиҳасидан воз кечилганини ва у энди кўриб чиқилмаслигини маълум қилди.
Шунингдек, ташкилот президенти Жанни Инфантинонинг баёнотини эълон қилди. Унда FIFA раҳбари лойиҳа атрофидаги баҳсларни тан олган ва таклиф амалга оширилмаслигини билдирган.
Live
Барчаси11:52