Ўзбекистон ЖЧдаги илк ғалабасини қўлга киритди
Спорт
−
1237 1 дақиқа
Бугун, 23 ноябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида навбатдаги учрашувини ўтказди. Сергей Чигодаев шогирдлари гуруҳ босқичининг 2-турида Ямайка ўсмирлартерма жамоасини 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида Келвин Браун ямайкаликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ орадан бир дақиқа ўтиб, Лазиз Абдураимов ҳисобни тенглаштирди. 24-дақиқада Келвин Браун яна бир бор гол уриб, Ямайкани олдинга олиб чиқди.
30-дақиқада Суҳроб Садиржонов мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда эса Садиржонов 47-ва 58-дақиқаларда яна рақиб дарвозасини ишғол этиб, хет-трик қайд этди. 79-дақиқада Амирхон Эркинов Ўзбекистоннинг бешинчи голини киритди. 92-дақиқада Равшанбеков рақиб дарвозасини яна бир бор ишғол қилди. Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг Сергей Чигодаев шогирдлари “Э” гуруҳида 3 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақанинг биринчи турида Кот-д’Ивуар ўсмирларига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Live
Барчаси