U-17 Осиё Кубоги. Ўзбекистон аламли тарзда Японияга ютқазди
Спорт
−
19 Май 9914 1 дақиқа
Бугун, 19 май куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё Кубогида ярим финал босқичида япониялик тенгқурлари билан баҳс олиб борди. Қийин ўтган ўйинда ўзбекистонликлар аламли тарзда мағлуб бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлими Ўзбекистон вакилларининг катта устунлигида ўтди. Ўйиннинг 28-дақиқасида японияликлар ҳимоячиси ўзбекистонлик ҳужумчига қарши ўз майдонида қўполлик ишлатди. Ҳакам бу вазиятда Ўзбекистон фойдасига пенальти белгилади. Бундан олдин 3 та ўйинни ўтказиб юборган Асилбек Алиев имкониятни голга айлантирди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Тайм давомида яна бир қанча имкониятлар бўлганига қарамай, ҳисоб бошқа ўзгармади.
Иккинчи бўлим ҳисобда ортда қолаётган “самурайлар” устунлигида ўтди. Асосий вақтда ҳисоб ўзгармаган бўлса-да, ҳакам ўйинга қўшиб берган вақтнинг олтинчисида японияликлар ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа ўйин ғолиби пенальтилар серияси орқали аниқланди. Унда японияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, иккинчи финалчи Хитой ва Австралия ўсмирлари ўртасидаги ўйин орқали маълум бўлади.
Live
Барчаси