Ўзбекистонга ўқиш учун энг кўп туркманистонликлар келяпти
Ўзбекистон
−
802 1 дақиқа
Жорий йилнинг январь–октябрь ойларида 57,6 минг нафар хорижий фуқаро ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келди. Уларнинг асосий қисмини Туркманистон ва Ҳиндистон фуқаролари ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ўқиш учун Ўзбекистонга энг кўп Туркманистон фуқаролари – 21 206 нафар, энг кам эса Россия фуқаролари – 172 нафар келган. Ҳиндистон 16 971 нафар билан иккинчи ўринни эгаллаган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга кўпайган.
Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижий фуқаролар сони мамлакатлар кесимида қуйидагича:
- Туркманистон – 21 206 нафар;
- Ҳиндистон – 16 971 нафар;
- Тожикистон – 3 724 нафар;
- Қирғиз Республикаси – 2 417 нафар;
- Хитой – 2 269 нафар;
- Покистон – 2 162 нафар;
- Миср – 1 677 нафар;
- Корея Республикаси – 1 042 нафар;
- Филиппин – 1 029 нафар;
- АҚШ – 593 нафар;
- Туркия – 432 нафар;
- Жанубий Африка Республикаси – 385 нафар;
- Буюк Британия – 361 нафар;
- Эрон – 326 нафар;
- Иордания – 314 нафар;
- Афғонистон – 254 нафар;
- Қозоғистон – 248 нафар;
- Бангладеш – 201 нафар;
- Непал – 186 нафар;
- Россия – 172 нафар.
Маълумот учун, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида 33 мингдан ортиқ чет эл фуқароси ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 51,5 фоизга кўп бўлган.
Live
Барчаси