Тошкентдаги нуфузли ОТМ онлайн таълимга ўтди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида дарслар онлайн шаклда давом этади. Бу ҳақда университетнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида хабар берилди.

Маълум қилинишича, ўтган ҳафта мобайнида ОТМнинг кам сонли талабалари орасида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Касалликнинг талаба ва ўқитувчилар орасида тарқалишини олдини олиш мақсадида университетда ўқув жараёни 14 кунга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилган.

Машғулотлар университетнинг Моодле масофавий таълим тизими орқали давом этади.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкентдаги Инҳа университети, Тошкент транспорт университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаларида коронавирус аниқланди. Шунингдек, Молия институти эҳтиёт чораси сифатида масофавий таълим шаклига ўтганди.

Кейинроқ, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Ўзбекистон Ислом академияси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали, Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент тиббиёт академияси ҳам ўқишнинг масофавий шаклига ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

309

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг