Тошкентдаги яна икки ОТМ масофавий таълим шаклига ўтди
Жамият
−
26 Март 2021
13019Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ҳам таълим жараёнлари тўлиқ онлайн таълимга ўтказилди. Бу ҳақда ОТМнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Бунга сўнгги икки кунда ўқув биносида икки ҳолатда COVID-19 аниқланган. Улар билан мулоқотда бўлганлар карантинга олинган.
Таъкидланишича, айни вақтда онлайн оралиқ назорат имтиҳонлари ўтказилаётгани сабабли бинода ўқув машғулотлари ўтказилмаяпти.
Институтдаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда Сингапурдаги ҳамкорлар билан келишган ҳолда ОТМ маъмурияти 29 мартдан ўқишни масофавий шаклга ўтказишга қарор қилинган. Бу ҳолат жорий семестр якунига қадар давом этади.
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Ислом академиясида 14 кунлик карантин эълон қилинди. 26 мартдан 6 апрелга қадар ўқув жараёни масофавий таълимга ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкентдаги Инҳа университети, Тошкент транспорт университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ваЎзбекистон давлат консерваторияси талабаларида коронавирус аниқланди. Шунингдек, Молия институти эҳтиёт чораси сифатида масофавий таълим шаклига ўтди.
LiveБарчаси