Ўзбекистонда бир суткада 900 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди
Жамият
−
18 Январь 2022
6827Кеча, 17 январь куни Ўзбекистонда 935 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 207 057 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 30 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 23 нафари Андижон вилоятида;
• 28 нафари Бухоро вилоятида;
• 32 нафари Жиззах вилоятида;
• 18 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 9 нафари Навоий вилоятида;
• 39 нафари Наманган вилоятида;
• 57 нафари Самарқанд вилоятида;
• 24 нафари Сирдарё вилоятида;
• 16 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 26 нафари Фарғона вилоятида;
• 33 нафари Хоразм вилоятида;
• 134 нафари Тошкент вилоятида;
• 466 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 38 нафар;
• Андижон вилоятида 36 нафар;
• Бухоро вилоятида 10 нафар;
• Жиззах вилоятида 29 нафар;
• Қашқадарё вилоятида 13 нафар;
• Навоий вилоятида 4 нафар;
• Наманган вилоятида 27 нафар;
• Самарқанд вилоятида 52 нафар;
• Сирдарё вилоятида 21 нафар;
• Сурхондарё вилоятида 11 нафар;
• Фарғона вилоятида 39 нафар;
• Хоразм вилоятида 20 нафар;
• Тошкент вилоятида 182 нафар;
• Тошкент шаҳрида 197 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 199872 (+679) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1522 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси