Ўзбекистонда коронавирус антирекорди янгиланди. Беморлар кескин ортмоқда
Жамият
−
17 Январь 2022
14403Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият тобора кескин тус олмоқда. Кеча, 16 январь куни мамлакат 1000 дан ортиқ янги бемор аниқланди. Шуни таъкидлаш лозимки, ўтган сафар энг кўп бемор 2021 йилнинг 5 август куни аниқланган бўлиб, шуни куни 974 киши коронавирусга чалингани маълум қилинган эди.
16 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1037 нафарга ортиб, 206122 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 39 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 25 нафари Андижон вилоятида;
• 30 нафари Бухоро вилоятида;
• 40 нафари Жиззах вилоятида;
• 8 нафари Навоий вилоятида;
• 32 нафари Наманган вилоятида;
• 55 нафари Самарқанд вилоятида;
• 22 нафари Сирдарё вилоятида;
• 15 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 29 нафари Фарғона вилоятида;
• 35 нафари Хоразм вилоятида;
• 172 нафари Тошкент вилоятида;
• 535 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 23 нафар;
• Бухоро вилоятида 18 нафар;
• Жиззах вилоятида 53 нафар;
• Қашқадарё вилоятида 15 нафар;
• Навоий вилоятида 6 нафар;
• Наманган вилоятида 30 нафар;
• Самарқанд вилоятида 32 нафар;
• Сирдарё вилоятида 7 нафар;
• Сурхондарё вилоятида 14 нафар;
• Фарғона вилоятида 24 нафар;
• Хоразм вилоятида 27 нафар;
• Тошкент вилоятида 59 нафар;
• Тошкент шаҳрида 140 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 199193 (+448) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1518 нафарни ташкил қилган.
LiveБарчаси