Тошкентда яна бир ОТМ талабасида коронавирус аниқланди

Жамият 11272
image
-

Тошкент транспорт университети талабасида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати хабар берди.

COVID-19 университетнинг Авиация транспорти муҳандислиги факультети 3-курс талабасида аниқланди. Шу сабабли ушбу факультет талабалари икки ҳафталик масофавий таълимга ўтказилди. 

Факультет жойлашган ўқув биносидаги барча ходимлар ва талабалардан ПЦР тести олинган.

Аввалроқ, Тошкентдаги Инҳа университети талабасида коронавирус аниқлангани ва таълим муассасаси карантинга ёпилгани ҳақида хабар берган эдик. Шу билан бирга Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабасида ҳам коронавирус аниқланганди. Натижада иккита факультет талабалари масофавий ўқиш режимига ўтказилган.

Шунингдек, Тошкентда ўқувчилар, талабалар ва ташкилотлар ходимларида коронавирус аниқланган, шу сабабдан жойлардаги назорат тадбирлари қайта жорий этилган.

Жорий йилнинг 15 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 117-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси ҳам 2 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячида COVID-19  аниқлангани сабаб карантинга ёпилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 283
Рейтинг: 2.9
t
×