Ўзбекистондаги боғчаларда ҳам коронавирус аниқланмоқда
Жамият
−
15 Март 2021
12157Аввалроқ Тошкентда ўқувчилар, талабалар ва ташкилотлар ходимларида коронавирус аниқланаётгани, шу сабабдан жойлардаги назорат тадбирлари қайта жорий этилгани ҳақида хабар берилганди. Маълум қилинишича, Тошкентдаги мактабгача таълим муассасасида ҳам коронавирус анқланган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 15 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 117-сонли давлат мактабгача таълим муассасасининг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган. МТТда 13 март куни 2 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячида COVID-19 аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонуннинг 12 моддаси “ж” бандига асосан мактабгача таълим ташкилотининг ходимлари ва тарбияланувчилари 14 кунлик тиббий назоратга ўтказилиши маълум қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь