Тошкентда ўқувчилар ва талабалар орасида коронавирус аниқланяпти
Жамият
−
15 Март 2021
12881Тошкентда ўқувчилар, талабалар ва ташкилотлар ходимларида вирус чиқмоқда. Шу сабабдан жойлардаги назорат тадбирлари қайта жорий этилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаева маълум қилди.
“Текширувлар натижаси шуни кўрсатдики, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайган. Айниқса, мактаб ўқувчилари орасида, талабалар орасида, ташкилот-муассасалар ходимлари орасида кўпайгани кузатилди. Бу эса аҳоли томонидан, ташкилот ва муассасалар томонидан карантин чораларига амал қилинмаётганини кўрсатади. Яъни ўлчов воситаларидан фойдаланмаслик, касал бўлишига қарамасдан иш ва ўқишга бориб, бошқаларни хавфга қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда”, дейди Қудратхўжаева.
Унинг таъкидлашича, аҳоли ўртасида касаллик тарқалиши олдини олиш мақсадида қатор ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар ўтказилиши бошлади.
“Шу кунларда Миллий гвардия, Ички ишлар бошқармаси, Санитария-эпидемиология хизмати ходимларидан иборат гуруҳлар тузилиб, бозорларда, умумий овқатланиш муассасаларида, ташкилот ва муассасаларда карантин талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат олиб бориши яна йўлга қўйилди”, деди бошқарма бошлиғи Малика Қудратхўжаева.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги уч кундан бери Тошкентда коронавирусга чалиниш кўрсатчики ўсиб боряпти. Бунда сўнгги уч кундаги статистика айниқса, хавотирга сабаб бўляпти.
LiveБарчаси