“Эстафета” давом этади: ТАТУдаги тўртта гуруҳда коронавирус аниқланди

Жамият 7360
image

Тошкент ахборот технологиялари университетидаги 4 та гуруҳда, талабалар орасида коронавирус аниқланган. Ушбу хабарни QALAMPIR.UZ манбаси тасдиқлади.

Маълум қилинишича, 2-ТТЖда истиқомат қилаётган 440 нафар талаба ва ходимлардан коронавирусга анализ олинган. Талабалар ётоқхонаси дизенфекция қилинган.

Манбага кўра, университет маъсуллари ушбу ётоқхонадаги талабалардан доимий хабардор бўлиб турибди. Уларнинг барчаси ўзини яхши ҳис қилаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 23 мартдан икки ҳафта муддатга карантинга ёпилганди. Бунга бир нафар талабада коронавирус аниқлангани сабаб бўлганди.

Шунингдек, Тошкент молия институтида ўқиш коронавирус сабаб онлайн шаклга ўтказилди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 315
Рейтинг: 3
t
×