Молия институтида ўқиш коронавирус сабаб онлайн шаклга ўтказилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент молия институтида ўқув жараёни 2021 йил 26 мартдан 8 апрелга қадар (14 кун) босқичма-босқич масофавий шаклда ташкил этилади. Бу ҳақда институт Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, институтда ўқув жараёнини масофавий шаклда ташкил этиш бўйича барча шароитлар яратилганлигини инобатга олиб, дарслар факультетларга ўрнатилган Wi-Fi қурилмалари ҳамда юқори тезликдаги интернетга уланган компьютер хоналаридан фойдаланган ҳолда, ZOOM видеоалоқа дастури орқали, дарс жадвалида белгиланган вақтларда ўтилиши таъминланади.

Шунингдек, барча талабалар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим жараёнларини бошқариш HEMIS электрон таълим платформасига киритилганлигини инобатга олиб, фанлар бўйича контентлар ва топшириқларни тизимга киритиш ва ўқув жараёни натижаларини расмийлаштириш ушбу ахборот тизимида қайд этиб борилади. 

Икки ҳафта муддатли масофавий таълим талабалар учун белгиланмоқда. Барча ходимлар, профессор-ўқитувчилар карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўз вазифаларини бажаради

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 23 мартдан икки ҳафта муддатга карантинга ёпилганди. Бунга бир нафар талабада коронавирус аниқлангани сабаб бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг