ЖОКУ масофавий ўқув тартибига ўтказилди 

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 7 нафар талабасида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар бергандик.  

Университет талабалари 2021 йил 12 апрелдан 14 кунлик онлайн ўқув тартибига ўтказилди.  

"Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳудудида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши мунтазам равишда сақланиб келинганига қарамасдан, айрим талабалар орасидан енгил шаклдаги коронавирус инфекцияси аниқланди. 

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими тавсиясига кўра ва коронавирус инфекцияси талабалар ва профессор-ўқитувчилар орасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбариятини хабардор қилган ҳолда, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари 2021 йил 12 апрел санасидан 14 кунлик онлайн ўқув тартибига ўтказилади", дейилган университет расмий саҳифаларида эълон қилинган ЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг талабаларга мурожаатида.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг