ТАТУнинг Самарқанд филиали масофавий таълим тизимига ўтказилди
Жамият
−
12 Апрель 2021
3479Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабаларида коронавирус аниқлангани сабаб таълим масофавий тизимга ўтказилди. Бу ҳақда университет ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 9 апрель куни Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан олиб борилган эпидемиологик текширувда филиалнинг ўқитувчилари ҳамда талабалар турар жойидаги талабаларда COVID-19 касаллиги аниқланган. Коронавирус талабалар ва профессор-ўқитувчилар орасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида ТАТУнинг Самарқанд филиалида таълим жараёни 2021 йил 12 апрель кунидан бошлаб 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилди. Шу билан бирга филиал талабалар турар жойида беморлар билан мулоқотда бўлганлар 14 кунлик ётоқхонада изоляция қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети карантинга ёпилгани ва Тошкент шаҳридаги Ислом академияси ҳамда Cингапур менежментни ривожлантириш институти ҳам онлайн таълимга ўтгани ҳақида хабар қилган эдик. Шунингдек, Инҳа университетининг 2-босқич талабасида коронавирус аниқлангани учун ўқиш 5 апрелга қадар онлайн тизимга ўтказилгани маълум қилинган.
Юлдуз Абдурашидова
LiveБарчаси