Тошкентда яна 2 та ОТМ карантинга ёпилди

Жамият 14074
image
-

Бугун, 19 апрель куни Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент тиббиёт академияси карантинга ёпилди.

Манбага кўра, Миллий университетнинг тарих факультети 3-курс талабасидан, 4-ётоқхонадаги 2 нафар талабадан ва Тиббиёт академиясининг 5-ётоқхонасида истиқомат қилувчи талабаларда коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли ушбу ётоқхоналар 14 кунга карантинга ёпилган.

Шу муносабат билан Миллий университетнинг журналистика ва ўзбек филологияси факультети тўлиқ масофавий таълимга ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкентдаги Инҳа университети, Тошкент транспорт университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаларида коронавирус аниқланди. Шунингдек, Молия институти эҳтиёт чораси сифатида масофавий таълим шаклига ўтганди.

Кейинроқ, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Ўзбекистон Ислом академияси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ҳам ўқишнинг масофавий шаклига ўтказилганди.

Диёра Абдураҳмонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 370
Рейтинг: 3
t
×