Россиялик депутат Токио-2020 совриндорига миллион доллар мукофот берди

Спорт 12108
image

Россиялик икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби, моҳир эркин курашчи Абдулрашид Саъдуллаев Россия Давлат думаси вакили Магомед Гажиев томонидан тақдирланди.

Депутат томонидан сайёрамизнинг энг кучли эркин курашчисига бир миллион доллар миқдорида пул мукофоти берилди.

Спортчи Токио-2020 Олимпиадасида ўзининг азалий рақиби Кайл Снайдерни мағлуб этган ва бу трилогияда ғалабани қўлга киритиб, тенгсиз курашчи номига сазовор бўлган.

“Токиога қадар бу борада кўплаб саволлар пайдо бўлгани бор гап, бироқ энди барчасига нуқта қўйилди. У Токиодаги муҳим финалда асосий рақиби Кайл Снайдерни мағлуб этди. Бу билан у ушбу спорт турини янги босқичга олиб чиқди. Ўз натижалари билан Россия аҳолиснинг катта қисмини эркин курашни кузатишга мажбур қилмоқда”, дейди Магомед Гажиев

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўзининг Олимпиададаги олтин медаль соҳибларига Tahoe, бронза медаль қўлга киритган спортчиларига эса Trailblazer автомобиллари тақдим этди. Бундан ташқари чемпион спортчига 200 000 АҚШ доллари, бронза медаль учун эса 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ҳам берилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 496
Рейтинг: 3
t
×