Мирзиёев Москвага етиб борди (видео)
Жамият
−
08 Май
9232Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Внуково” халқаро аэропортида давлат раҳбарини Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Кремлга кўра, Москвадаги ҳарбий параднинг фахрий меҳмонлари – Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон етакчиси Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон , Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Куба Президенти Мигель Диас-Канел Бермудес, Лаос Президенти Тонглоун Сисулит, Гвинея-Бисау Республикаси Президенти Сисоку Эмбало бўлиши кутиляпти.