Бюджетда ўқиган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади
Жамият
−
08 Май
4910Таълим гранти асосида ўқиган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ журналисти Моҳинур Маматова хабар берди.
Қайд этилишича, давлат гранти талабалар учун таълим гранти ва ижтимоий-рағбатлантирувчи грант шаклига бўлинади. Таълим гранти талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади. Ўз навбатида бюджетда ўқиган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор бўлади. Ижтимоий-рағбатлантирувчи грант эса мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади.
"Грант тақсимланганидан кейин ўз-ўзидан доимий ишлаб бериш мажбурияти йўқолади, дипломлари вақтида берилади. Ҳозир ҳам диплом олишда муаммо йўқ, [грантда ўқиган] битирувчиларга электрон шакллантириляпти. Ўтган йилдан бошлаб битирувчиларимиз оригинал дипломга деярли келишмаяпти. Чунки хоҳлаган иш берувчи ягона реестрдан кўриб оляпти. Олдингидек вазирликка ростдан ҳам шу олийгоҳда ўқигани ҳақида хат ёзиш йўқолган ҳозир", дейди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги департамент бошлиғи Абдували Холиқов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь