Ўзбекистонда сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади

Жамият

image

Ўзбекистонда сиртқи таълим шакли учун квоталарни кундузги таълим шакли учун ажратилган квотадан оширмаслик белгиланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидаги матбуот анжуманида иштирок этаётган QALAMPIR.UZ журналисти Моҳинур Маматова хабар берди.

Қайд этилишича, сиртқи таълим шакли масофавий таълим шаклини кенгайтириш ва узайтирилган таълим шаклини жорий этиш орқали босқичма-босқич тугатилади. 

Бундан ташқари, 2024/2025 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонлари "аввал тест, сўнг танлов" тамойили асосида ўтказилади.

Абитуриентлар тестни 1 маротаба топширади ва тўплаган бали билан дастлаб олийгоҳга, бали  етмаган тақдирда, профессионал таълим ташкилотига кириш учун танловда иштирок этади.

Шунингдек, олийгоҳларга қабул жараёни 2 босқичда ўтказилади:

  • 1-босқич рўйхатдан ўтиш ва тест фанларини танлаш;
  • 2-босқич олийгоҳ тест натижаси эълон қилингандан сўнг таълим йўналиши ва шаклини танлаш орқали амалга оширилади.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг