Дунё ядровий уруш остонасида турибди – Лукашенко
Олам
−
08 Май
6290Аввалроқ, Беларусь Республикаси тактик ядровий қуролларнинг “тезкор текшируви”ни бошлагани ҳақида хабар бергандик. Мамлакат резиденти Александр Лукашенко Ғалаба куни муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда бу ҳақда ўз фикрини билдирди.
Унинг айтишича, ядро қуроллари "тўхтатувчи ва мудофаа қуроли" бўлиб, "ҳеч ким улар билан бирор давлатга ҳужум қилмоқчи эмас".
Лукашенко, шунингдек, бугун эълон қилинган тактик ядровий қурол ташувчиларининг тезкор текшируви мудофаа хусусиятига эга эканлигини таъкидлаган. Унинг тушунтиришича, текширув вақтида “ракета ва авиация ҳарбий қисмларига махсус ўқ-дорилар етказиб берилади ҳамда учириш мосламаларига юкланади”.
"Бизнинг вазифамиз: агар душман тупроғимизга қадам қўйса, биз уларни йўқ қилишимиз керак", деган у.
Лукашенко "Искандар" ва "Полонез" оператив-тактик тизимларининг ракета бўлинмалари Беларусга эҳтимолий ҳужумни қайтариш учун ракета зарбаларини машқ қилишини қўшимча қилган.
"Айни вазиятни оловлантираётган нарса – бошқа мамлакатлар хавфсизлигига зарар етказадиган ҳарбий блоклар ва иттифоқларнинг кенгайишидир. Мен яқин ва узоқ хориж халқларига мурожаат қиламан: ақлдан озган сиёсатчиларни тўхтатинг, уларнинг сайёрамизни кулга айлантиришига имкон берманг. Дунё тобора ядровий уруш остонасига яқинлашмоқда", деган у.
LiveБарчаси