Беларусь тактик ядровий қуролларнинг “тезкор текшируви”ни бошлади

Олам

image

Беларусь Россия билан синхронлаштирилган, тактик ядровий қурол ташувчилардан фойдаланган ҳолда кутилмаган текширув ўтказади. Бу ҳақда республика Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Александр Вольфович маълум қилди.

Унинг айтишича, армия тайёргарлигини текшириш мудофаа характерига эга ва бошқа мамлакатларга таҳдид солмайди.

“Беларусь Қуролли кучлари Олий Бош Қўмондони топшириғига биноан жорий текширишга ядро қуролидан фойдаланишга қодир кучлар ва воситалар жалб этилади. Текширув Россияда ўтказиладиган стратегик бўлмаган ядро қуролларидан фойдаланиш машғулотлари фонида ўтказилади”, дейди Вольфович.

Унинг сўзларига кўра, кутилмаган текширувлар ҳақиқий жанговар вазиятга имкон қадар яқин шароитларда ўтказилади. Текширув давомида ҳарбий қисмларни махсус ўқ-дорилар билан таъминлаш, уларни ишга тушириш мосламаларига юклаш ва Су-25 ҳужумчи самолётларига осиб қўйиш кўникмалари назорат қилинади.

"Искандер" ракета тизимлари ва “Полонез” MLRS махфий позицияларга жойлаштирилади. Текширув доирасида Су-25 ҳужумчи самолётлари махсус ўқ-дорилардан фойдаланишга тайёрланади”, дея қўшимча қилди Александр Вольфович.

Унинг сўзларига кўра, тўсатдан текширув натижаси Беларусь ҳарбийларининг маҳоратини тасдиқлаши керак.

Маълумот учун, 6 май куни Россия Бош штаби Владимир Путин топшириғига кўра Жанубий ҳарбий округ ва денгиз кучларининг ракета тузилмалари учун машғулотларга тайёргарлик кўришни бошлади. Улар "стратегик бўлмаган ядровий қуроллардан фойдаланиш масалалари" устида ишлашни режалаштирмоқда. Кремлнинг маълум қилишича, машғулотларга Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Украинага қўшинларнинг эҳтимолий ўтказилиши ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь ядровий қуроллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг