Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани маълум бўлди
3-саҳифа
−
08 Май
15211Бухоро вилоятининг Когон туманида бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 15 январь куни Бухоро вилояти Когон туманининг Баҳоваддин Нақшбанд маҳалласида яшовчи фуқаро туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, акаси X.A. 7 январь куни тахминан соат 19:30 ларда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб қайтиб келмаганлигини билдирган.
Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тезкор тергов гуруҳи тузилиб, кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилди. Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ҳуқуқ-тартибот органларида бу воқеликда қотиллик аломатлари мавжуд деган тахмин пайдо бўлади. Шу сабабли Когон тумани прокуратураси томонидан 20 январь куни ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ҳам бошлаб юборилди.
7 январдан 24 январь кунига қадар бўлган вақт мобайнида бедарак йўқолган фуқарони топиш мақсадида вилоят ҳамда туман прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ва ҳудудий ички ишлар органлари, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тааллуқли идораларнинг ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳлари томонидан бир қатор тезкор суриштирув, қидирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Қотиллик дея тахмин қилинаётган ҳолатга алоқадор ашёвий далилларни топиш мақсадида жиноят содир қилинган жойга яқин ҳудудлардан ўтган зовур (захкаш), ариқ ва канал сувлари тўсилиб, суви тўхтатилиб тозаланди, қаровсиз бино ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва уларнинг ён атрофлари кўздан кечирилди.
Барча қариндош-уруғ, қўни-қўшни, таниш-билишлар, муқаддам ушбу турдаги ёки шунга ўхшаш жиноятларни содир қилган ёки содир этишга мойил дея ички ишлар органлари, шунингдек, тиббиёт муассасаларининг махсус ҳисобида турувчи шахслар ўртасида тезкор профилактик, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Қидирув суриштирув ишларининг 17-кунида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати ва Когон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу ҳолатда ҳақиқатдан ҳам қотиллик жинояти содир этилганлиги ўз тасдиғини топди. Жиноятни содир қилган гумондор шахс ҳам аниқланди.
Ушбу қотилликни содир қилган шахс бир неча маротаба судланган, жабрланувчининг ён қўшниси, бир мактабда ўқиган синфдош дўсти бўлиб, спиртли ичимлик таъсирида ўзаро келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ўз дўстини уриб, дўппослаши оқибатида умрига зомин бўлган.
Айбланувчининг айби унинг кўрсатмаларини воқеа жойида текшириш тергов ҳаракати ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосан тўлиқ исботланиб, жиноят иши юзасидан тўпланган ҳужжатлар жазонинг муқаррарлигини таъминлаш учун Жиноят ишлари бўйича Когон туман судига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида бедарак йўқолган 38 ёшли эркакнинг жасади молхонадан топилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь