Фарғонада бола ўғрилари пайдо бўлгани ростми?

Жамият

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманида бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Исмоил Шарипов ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Тарқалган хабарларга кўра, номаълум шахслар Бувайда тумани Шўрқишлоқ маҳалласида боғчадан қайтаётган икки болани автомобилга мажбуран ўтқазиб, ўғирлашга урингани ва қариндош аёлнинг ҳушёрлиги сабаб улар қутқарилгани айтилган.

Қайд этилишича, хабар ўз тасдиғини топмаган.

"Тарқалаётган асоссиз хабарларга ишониб, ваҳимага тушмаслигингизни сўраймиз. Агар бундай ҳолатлар тасдиқланса ёки аниқланса вилоят ИИБ томонидан назоратга олиниб, айбдорга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланади", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона бола ўғрилари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг