Расман: “Тоттенҳэм” футболчиси Қатар клубига ўтди

Спорт 1253
image

Англиянинг “Тоттенҳэм” клуби ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд Лондон клубини тарк этиб, Қатарнинг “Ал-Дуҳайл” клуби сафига бориб қўшилди. Бу ҳақда “шпорлар”нинг “Twitter” саҳифаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, трансфер Қатар клуби учун 13 миллион еврога тушган. У янги клубида бугун тиббий кўрикдан ўтади.

Хабарларга кўра, унинг клубни тарк этишида асосий сабаб қилиб жамоа янги бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту келтирилган. Португалиялик мутахассис янги мавсумга клуб таркибини тозалаган ҳолда олиб чиқишни ният қилган. Бу йўлда у 2 кун ичида 2-футболчини сотишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 июль куни жамоа ҳужумчиси Эрик Ламела “Севилья”га сотиб юборилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3.1
t
×