Хитойлик хакерлар Британия Мудофаа вазирлиги базасини бузиб кирди

Олам

image

Кеча, 6 май куни хакерлар Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ходимларининг шахсий маълумотлари сақланадиган маълумотлар базасини бузиб кирди. BBC тарқатган норасмий маълумотларга кўра, Ҳукумат сешанба куни бу воқеа ҳақида депутатларни хабардор қилади. Бу ҳақда "Sky News" хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳукумат қайси давлат ҳудудидан ҳужум уюштирилганини айтмаса-да, бузғунчиларнинг Хитойга алоқаси борлигига шама қилган.

"Хакерлар ҳарбий хизматчиларнинг маошлари ва банк ҳисоб рақамларини сақлайдиган тизимга кирган. Улар баъзи маълумотларни, жумладан ходимларнинг яшаш манзиллари ҳақида билиб олган бўлиши мумкин", дейилади хабарда.

Вазирликнинг ташқи пудратчиси томонидан бошқариладиган хакерлик тизимида Буюк Британиянинг амалдаги ва собиқ армияси, денгиз флоти ва ҳаво кучлари ходимларининг шахсий маълумотлари солиқ хизматига юборилган ҳужжатлар кўринишида бўлган.

Хакерлар ташқи пудратчи компьютерларини бузиб кириши сабабли Мудофаа вазирлигининг тезкор маълумотларини қўлга кирита олмаган.

Вазирлик ушбу аномалияни аниқлаганидан сўнг дарҳол чора кўргани – хавфсизликни кучайтиргани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг