Тошкентда ҳам ҳарбий парад ўтказилади
Жамият
−
07 Май
13576Эртага, 8 май куни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳрининг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ташкил этилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликка кўра, юрт ҳимоячиларининг Ватанга садоқатини намойиш этиш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларда фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш мақсадида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 8 май куни Тошкент кўчаларида кенг миқёсли парад ўтказилади.
Қайд этилишича, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси (Сағбон ва Зарқайнар кўчалари орқали) – Ўзбекистон давлат табиат музейи – “Чорсу” бозори – Тошкент цирки (Зарқайнар кўчаси) – “Халқлар дўстлиги” санъат саройи (Ўзбекистон шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчаси) – “Magic City” майдони (Фурқат кўчаси) йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ҳарбий бўлинмаларнинг “Magic City” майдонидаги тўхташ нуқтасида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилади.
Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари 8 май куни соат 14:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 8-9 май кунлари Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши айтилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь