“Боруссия” афсонаси Туркия клуби сафига қўшилиши мумкин

Спорт

image

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда  “Sporx” хабар берди.

Манбага кўра, Истанбулнинг “Бешиктош” клуби 31 май куни 35 ёшга тўладиган футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракатларни амалга оширмоқда. Клуб Ройсни олиб келиш бўйича алоқаларни апрель ойида бошлаган ва “бургутлар” ҳозирда музокараларни кучайтирган.

“Бешиктош” немис футболчиси трансфери йўлида жиддий рақобатга дуч келади, чунки ярим ҳимоячи хизматларига “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ройснинг ўзи камида яна бир йил юқори савияда ўйнай олишига ишонмоқда.

Қайд этиш жоиз, Дортмунд клуби афсонаси ёзда “Сигнал Идуна Парк”ни эркин агент сифатида тарк этади, чунки томонлар ярим ҳимоячининг 30 июнда тугайдиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Боруссия Марко Ройс Бешиктош

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг