Путин НАТОга қарши операцияга тайёр – Польша генерали
Олам
−
07 Май
10168Россия Президенти Владимир Путин НАТО давлатига қарши кичик ҳарбий операцияга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Польша ҳарбий контрразведка хизмати бошлиғи, генерал Ярослав Строжик маълум қилди.
Унинг айтишича, РФнинг НАТОга ҳужум қилиши ҳақидаги прогнозлар ҳали бу ҳақда етарлича маълумотларга эга бўлмаган таҳлил марказларининг тахминларига асосланган. Бироқ Кремль раҳбари инаугурациядан кейин яна бир таваккалга қўл уриб, альянсга аъзо қўшни давлатга қарши операция ташкил этиши ҳам ажабланарли эмас.
“Путин Болтиқбўйи давлатларидан бирига қарши қандайдир мини-операцияга, масалан, машҳур Нарвага киришга тайёр. Ҳеч бўлмаганда огоҳлантириш мақсадида Швеция оролларидан бирини нишонга олиши мумкин”, деган Строжик.
Унинг сўзларига кўра, Путиннинг қўлини боғлаб турган нарса Ғарбнинг биргаликдаги қаршилигидир.
"Ғарб Украинани қўллаб-қувватлаяпти. Агар НАТО аъзоларидан бирига ҳужум қилинса, унинг жавоби янада қаттиқроқ бўлади", дея қўшимча қилган генерал.