Тожикистон ўз фуқароларини Қозоғистон аэропортларида текширувларга тайёр бўлишга чақирди

Олам

image

1 майдан бошлаб Қозоғистоннинг барча аэропортларида хавфсизликни кучайтириш бўйича қўшимча чоралар жорий этилди. Шу муносабат билан Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Қозоғистонга боришда барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб боришни тавсия қилди.

“Фуқаролар Қозоғистонга келганида чегара ва божхона назоратидан ўтишда саёҳат мақсади ва вақти, яшаш жойи, Қозоғистонда дўстлари ёки қариндошларининг борлиги ҳақидаги саволларга жавоб беришга тайёр бўлишлари, шунингдек, зарур ҳолларда яшаш манзили ва алоқа рақамларини кўрсатишлари керак. Муаммолар юзага келса, ёрдам учун элчихона ёки бош консулликка мурожаат қилишингиз керак”, деб маслаҳат берди Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Вазирлик икки давлат ўртасида яқин ва конструктив ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга Россияга бормасликни тавсия қилган эди. Қозоғистонда Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида 16 нафар хорижлик (етти нафар Ўзбекистон, тўққиз нафар Тожикистон фуқаролари)нинг ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллангани аниқланганди


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант Қозоғистон Тожикистон аэропорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг