Чемпион қайтди: Диёрa Келдиёрова Ақтауда олтин медални қўлга киритди (видео)
Sport
−
18:28 2615 1 minute
Бугун, 17 октябрь куни дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёрa Келдиёрова (-52 кг) Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ўтаётган халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди.
Икки йиллик танаффусдан сўнг спортга қайтган Келдиёрова Ақтау шаҳрида ўтаётган халқаро турнир финал баҳсида озарбайжонлик рақибини муддатидан олдин иппон усули билан мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.
Маълумот учун, Диёрa Келдиёрова 2024 йил 28 июль куни Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган. Шундан сўнг, спортчи фарзандли бўлгани сабабли мусобақаларда иштирок этишдан узоқ муддатга танаффус олган ва бир қатор йирик турнирларни ўтказиб юборганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ германиялик мутахассис Марко Шпитка Ўзбекистон аёллар дзюдо терма жамоасига қайтгани ва Олимпиада чемпиони Диёрa Келдиёровани 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадасига тайёрлаши ҳақида маълумот берилганди.
Live
All