Париж-2024 Олимпиадасининг очилиш маросими ўтказиладиган манзил ўзгариши мумкин

Спорт

image

Париж мезбонлик қиладиган ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими тарихда биринчи бўлиб стадионда ўтказилмайди. Франция пойтахтида ўтказиладиган маросимда иштирокчи спортчиларнинг Сена дарёси бўйлаб қайиқларда сузиб юриши ва уларни қирғоқлардаги 300 минг томошабин томоша қилиши режалаштирилмоқда, бироқ Олимпиада ўйинларининг очилиш кечасида 45 мингга яқин полициячи сафарбар этилишига қарамай, хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар пайдо бўлмоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Олимпиада ташкилотчиларидан ўз режаларидан воз кечиб, очилишни анъанавий тарзда ўтказиш сўралган. Баъзи Олимпия қўмиталари эса ўз спортчиларини хавфсизлик нуқтаи назаридан очилиш маросимига боришдан бош тортишга чақирмоқда.

Франция ҳукумати террорга қарши огоҳлантириш даражасини март ойида Москвадаги концерт залида содир этилган терактдан кейинги энг юқори даражага кўтарди. Ўшандан бери террор гуруҳлар футбол бўйича Европа Чемпионлар лигаси чорак финали ўйинларида, жумладан Парижда терактлар уюштириш билан таҳдид қилди.

Қайд этилишича, Олимпиада ташкилотчилари очилиш маросимини пойтахтда жойлашган Франциянинг энг йирик аренаси – “Стад де Франс”га кўчириши мумкин.

Ташкилотчилар ва Халқаро Олимпия қўмитасининг қарори ҳозирча номаълум.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Париж Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг