“Special one” собиқ клубига қайтиши мумкин

Спорт

image

Португалиялик машҳур мураббий Жозе Моуриньо яна Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубини бошқаришни истамоқда, аммо клуб мутахассисни ортга қайтариш ниятида эмас. Бу ҳақда “Manchester Evening News” хабар бермоқда.

Манбага кўра, Моуриньо ишончли одамларига иккинчи марта “Ман Юнайтед”ни бошқариш учун Англияга боришга тайёрлигини билдирган. 

Қайд этиш жоиз, Моуриньо 2016 йилнинг май ойида клуб бош мураббийи сифатида Луи ван Гални алмаштирган ва ўзининг илк мавсумидаёқ “қизил иблислар” билан Англия лига кубоги ва Европа лигасида ғалаба қозонган. МЮдаги иккинчи мавсумида Моуриньо АПЛ жадвалида иккинчи 2-ўринга кўтарилиб, Англия кубоги финалига чиқди. 2018 йилнинг декабрида португалиялик мутахассис клубни тарк этган.

Маълумот учун, “Special one”нинг сўнгги клуби “Рома” бўлиб, у 2024 йилнинг январида римликлар постини тарк этди. Португалиялик мутахассис Италия клубини 2021 йилдан буён бошқариб келаётганди. 2021/2022 йилги мавсумда “Рома” Конференциялар лигасида ғолиб чиқди. 2022/2023 йилги мавсумда “бўрилар” Европа лигаси финалига қадар етиб борди. Моуриньо қўл остида “Рома” жами 96 та ўйин ўтказиб, 44 марта ғалаба қозонган, 23 та баҳсда дуранг ўйнаган ва 29 марта мағлубиятга учраган. Фаолияти давомида Моуриньо “Тоттенхэм”, “Челси”, “Реал”, “Интер”, “Порту”, “Лейрия” ва “Бенфика” клубларини ҳам бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Жозе Моуриньо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг