Назарбоев барча бойликларини халққа қайтариши керак – Намойишчилар Ҳукуматга асосий талабини айтди
Олам
−
13 Февраль 2022
11829Қозоғистоннинг бадавлат тадбиркорларидан бири, собиқ депутат ва сиёсатчи Булат Абилов Олмаота марказида ўтаётган намойишларга қўшилди. У Ҳукумат олдига Олмаотадаги Назарбоев номидаги хиёбонни Кантар дея ўзгартириш, Назарбоевнинг барча бойликларини халққа қайтариш ва Биринчи Президент тўғрисидаги қонунни бекор қилиш талабини қўймоқда.
Намойишчилар Олмаота ҳокими ва унинг ўринбосарлари одамлар қаршисига чиқмагунча, майдонни тарк этмасликларини айтишмоқда.
Orda.kz мухбири хабар беришича, фаоллардан бири микрофонни кўтариб, Жириновскийнинг Қозоғистон ҳақидаги даҳшатли баёнотини эслаган.
“Жириновскийнинг мамлакатимиз ҳақида салбий гапираётгани акс этган видеони кўпчилик кўрган ва депутатлар унга бу борада ҳеч қандай жавоб бера олишмаяпти”, дейди намойишчилардан бири.
Республика майдонидаги намойишчилар ноқонуний ҳибсга олинганларнинг ҳаммаси қўйиб юборилмагунича ва барча талаблари қондирилмагунча, ҳеч ким майдонни тарк этмаслигини айтмоқда.
Намойишчилар микрофон олдига келиб, худди шундай талабларни илгари сурмоқда: мустақил тергов ўтказиш ва маҳбусларга нисбатан қийноқларга чек қўйиш.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Президент Қосим-Жомарт Тўқаев “Ҳазрат Султон” масжидига бориб, халққа мурожаат қилди.
Маълумот учун, “Қонли январь” фожиасида ҳам намойишчилар асосан Назарбоев ва унинг оиласига қарши талабларни қўйган эдилар.
Назарбоевнинг сиёсий интиҳоси
2019 йил март ойида Президент лавозимини Қосим-Жомарт Тўқаевга топшириб, Элбоши рутбасини олган ва Хавфсизлик Кенгашини бошқариб келаётган Нурсултон Назарбоев Қозоғистондаги намойишлар авж олиши фонида Хавфсизлик Кенгаши бошқарувини ҳам қўш қўллаб Президент Тўқаевга топширди. Ўшандан буён унинг қаердалиги шубҳа остида. Гарчи Назарбоевнинг атрофидагилар 8 январдан бошлаб тилга кириб, унинг мамлакатда бўлиб турганини айтаётган бўлса-да, собиқ Президент ҳозиргача бир-икки видеомурожаатлардан ташқари, ҳеч қаерда кўриниш бермади. Ҳатто, тўнғич қизи – депутат Дариға Назарбоева ҳам 11-12 январь ва 1-2 февраль кунлари бўлиб ўтган Парламент ялпи мажлисида иштирок этмаган. Сўнгги маълумотларга кўра, у маошсиз меҳнат таътилида. Бу орада эса у “Нур Отан” сиёсий кенгаши аъзолигидан кетди.
Назарбоев кўриниш бермаётган бир вақтда эса унинг ҳатто, соғлиғи ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Намойишларда эса собиқ Президентнинг Олма-отадаги саройи ёқиб юборилди, ҳайкали қўпориб ташланди.
Аввалроқ, Назарбоевнинг куёвлари: Алиянинг (кенжа қизи) турмуш ўртоғи Димаш Досанов “Казтрансойл” АЖ раҳбаригидан, Дариғанинг (тўнғич қизи) турмуш ўртоғи Кайрат Шарипбаев “QazaqGaz” миллий компанияси АЖ раҳбарлигидан кетганди. 17 январь куни ўртанча қиз Динаранинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибаев “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раиси лавозимини тарк этди.
28 январь куни Назарбоев “Нур Отан” партияси расилигини ҳам Президент Қосим-Жомарт Тўқаевга топширди.
2 февраль куни Қозоғистон парламенти мамлакатнинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Хавфсизлик кенгаши ва Қозоғистон халқи ассамблеясига умрбод раислик қилишини бекор қилувчи қонунни қабул қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь