Қозоғистон президенти истеъфога чиқишини эълон қилди
Олам
−
19 Март 2019
18083Бугун, 19 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишини маълум қилди.
“Мен Президент сифатидаги ваколатларимни топшираман”, деди Нурсултон Назарбоев жонли эфирга намойиш этилган мурожаатида.
Энди сайловгача Қозоғистон Президенти вазифасини Парламент Сенати спикери Қосим-Жомарт Токаев бажариб туради.
Шунингдек, Назарбоев Конституцияга мувофиқ Қозоғистон Хавфсизлик кенгашининг раиси, “Нур Отан” партияси раҳбари, мамлакат конституциявий кенгаши аъзоси сифатида фаолиятини давом эттиради.
Маълумот учун, Нурсултон Назарбоев 1990 йилдан бери Қозоғистон президенти вазифасини бажариб келган.
Эртага, 20 март куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да, Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи сифатида Парламент палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, Назарбоев 21 февраль куни мамлакат Ҳукуматини истеъфога чиқарганди.