Жиянлар бор бўлсин ёхуд Назарбоевнинг меросхўри ким?
Олам
−
19 Март 2019
18767Аввалроқ, Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққани, бошқарув Сенати спикери Қосим-Жомарт Токаевга топширилгани ҳақида хабар берган эдик.
Мамлакатдаги мухолиф кучлар содир бўлаётган воқеаларга ҳокимиятнинг у қўлдан бу қўлга ўтиши, дея баҳо бермоқда.
Қайд этилишича, Назарбоевнинг жиянларидан бири унинг ўрнини эгаллаши мумкин. Аммо аниқ номзод йўқ. Жиянлар орасида Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Самат Абишнинг имкониятлари юқорироқ баҳоланяпти.
Мухолифатнинг қарашларида Назарбоев “клан”ининг вакиллари давлатнинг юқори лавозимларини эгаллаб келаётгани ҳақидаги фикрлар илгари сурилмоқда. Уларнинг орасида ички хавфсизлик генералларидан тортиб, йирик нефть компанияларининг эгалари ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 20 март куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи сифатида Парламент палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қабул қилади.
LiveБарчаси