Макрон ўқитувчининг ўлдирилишида яна Ислом динини айблади

Олам

image
Олий Мажлис қонунни ими-жимида Сенатга юборди. Маҳаллий тадбиркорлар шўрига шўрва тўкилиши мумкин north_east

Олий Мажлис қонунни ими-жимида Сенатга юборди. Маҳаллий тадбиркорлар шўрига шўрва тўкилиши мумкин

Франция Президенти Эммануэль Макрон Париж яқинидаги ҳудудда мактаб ўқитувчисини ўлдирган жойга борди. Давлат раҳбари ўлдирилган тарих ўқитувчисининг ҳамкасбларини қўллаб-қувватлаши ва бҳамдардлигини билдирди. 

Ҳужум кеча, 16 октябрь куни Париж вақти билан соат 17:00 да пойтахтдан уч ўн километр узоқликда жойлашган Конфлан-Сент-Онорин номли кичик шаҳарчада содир бўлди. Қотил пичоқ билан қуролланиб, мактаб ёнида ўқитувчига бошини танасидан жудо қилган. Кейин у шаҳар полицияси томонидан отиб ўлдирилган. 

Қотилнинг шахси

Расмийлар ҳужум қилган шахснинг тафсилотларини ҳали эълон қилгани йўқ. Расмий манбалардан маълум бўлишича,  у ҳақида маълумот ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан олиб бориладиган террорчиларнинг маълумотлар базаларида мавжуд эмас. Оммавий ахборот воситаларида айтилишича, ушбу жиноятни асли 18 ёшли чеченистонлик чет эл фуқароси содир этган. "Le Figaro" газетасининг ёзишича, у 2002 йилда Москвада туғилган, аммо Францияда яшайган. Ушбу маълумотлар расман тасдиқланмаган. 

Россиянинг Париждаги элчихонаси Матбуот хизмати раҳбари Сергей Париновнинг ТАСС мухбирига айтишича, россиялик дипломатлар ҳужум қилган шахс ҳақида Франция расмийларидан маълумот сўраган. "Ҳозирда бизда жиноятда гумон қилинаётган шахснинг фуқаролиги тўғрисида маълумот йўқ”, дейди дипломат.  

Кечаси полиция қотилнинг қариндошлари квартираларида бир қатор тинтувлар ўтказган. 

Бугун, 17 октябрь куни республика прокурори томонидан жиноят хронологияси ва террорчининг шахси тўғрисида биринчи расмий маълумотлар тақдим этилиши мумкин. 

Президентнинг чақируви

Бир қатор вазирлар ҳамроҳлигида жиноят жойига келган Макрон ўқитувчи дарс берган мактабга ташриф буюрди. У ўқитувчилар ва полиция ходимлари билан суҳбатлашди. 

“Ўқитувчи исломий теракт қурбони бўлди”, деган Президент. Телевизион мурожаатида у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳуқуқбузарни йўқ қилиш бўйича ҳал қилувчи ҳаракат учун миннатдорлик билдирди. 

Давлат раҳбари марҳум ўқитувчининг ҳамкасбларига ҳамдардлик билдирди ва  барча француз ўқитувчилари билан бирдамлигини маълум қилди. 

"Бу республика қадриятларига, эркин фуқароларни тарбиялашга қаратилган уринишдир. Зўравонлик ўтмайди. Террористлар жамиятни иккига бўла олмайди”, дейди Макрон.

Унинг сўзларига кўра, французлар янги ҳужумга қарши митинг ўтказишлари керак. 

Ўлдирилган тарих ўқитувчиси Францияда террористик ҳужумлар тўлқини бошланган 2015 йилдан бери 259-террор қурбонига айланди. Беш йил олдин, "Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом тасвирланган карикатураларни нашр этгандан сўнг, “Charlie Hebdo” сатирик ҳафталиги таҳририяти ҳужумга учраган эди. Кейин қуролланган икки жангарининг қўлида 12 киши, шу жумладан журналистларни қўриқлаётган икки полициячи ўлдирилди. Шундан кейин таҳририят Парижнинг бошқа ҳудудига кўчирилди. Унинг манзили сир сақланмоқда ва журналистларни 80 дан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари қўриқламоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 сентябрь куни номаълум шахс пичоқ билан Парижнинг 11-округидаги жанжалли машҳур "Charlie Hebdo" сатирик ҳафталик нашри собиқ таҳририяти ёнида тўрт кишини яралаган эди. 

"Charlie Hebdo" иши 

Франциянинг "Charlie Hebdo" сатирик ҳафталик нашри 2015 йил январь ойида таҳририятга қилинган ҳужумга сабаб бўлган пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураларини жорий йилнинг 1 сентябрь куни қайта чоп этди. Нашр буни 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт бўйича суд жараёни бошланиши арафасида амалга оширди. 

Гап шундаки, бундан 5 йил аввал "Charlie Hebdo" журнали Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳажв қилиб чиққани учун, таҳририят террорчилик ҳаракати нишонига айланган эди. Унда 12 киши қурбон бўлди. 

Ҳужум 2015 йилнинг 7 январь кунига тўғри келган. 

2 сентябрь куни Францияда илк ҳужум билан боғлиқ суд иши бошланди. Унда 14 гумондор ҳозир бўлди. Суд тингловчи 10 ноябрга қадар давом этади.

"Charlie Hebdo” журналида муқаддас Ислом динининг сўнгги пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураси чоп этилиши мусулмон мамлакатларнинг Францияга қарши эътирозига сабаб бўлиб, зиддиятларни оширмоқда. Бунга нисбатан Туркия ва Эрон муносабат билдирди. 

Президент Эммануэль Макрон таҳририят ҳаракатларини сўз эркинлигининг ифодаси деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

356

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг