Франциянинг “Charlie Hebdo” журнали яна Муҳаммад (с.а.в.)ни мазах қилиб чиқди

Олам

image

Франциянинг "Charlie Hebdo" сатирик ҳафталик нашри 2015 йил январь ойида таҳририятга қилинган ҳужумга сабаб бўлган пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураларини нашр этишни такрорлашга қарор қилди. Нашр буни 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган ушбу теракт бўйича суд жараёни бошланиши арафасида амалга оширди. 

Карикатуралар босилган журнал 2 сентябрь куни чоп этилиши белгиланганди. Улар 1 сентябрнинг ўзидаёқ онлайн-нашрда пайдо бўлган.  

"Биз ҳеч қачон енгилмаймиз, ҳеч қачон таслим бўлмаймиз", деб ёзган нашр директори Лоран Суриссо таҳририят мақоласида. 

Бундан 5 йил аввал "Charlie Hebdo" журнали Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳажв қилиб чиққани учун, таҳририят террорчилик ҳаракати нишонига айланган эди. Унда 12 киши қурбон бўлди. 

Ҳужум 2015 йилнинг 7 январь кунига тўғри келган. Судланувчилар эса, икки нафар ҳужумчига қуролли ҳаракатни амалга оширишда кўмак берганликда айбланмоқда. Уларнинг уч нафари сиртдан судланади.

2015 йил 7 январда ака-ука Саид ва Шериф Куашилар Париждаги "Charlie Hebdo" офисига қарата ўт очишди. У ерда ўн икки киши, жумладан саккиз журналист ва рассом ўлдирилган. Ака-укалар 9 январь куни топилган ва ўлдирилган. Шу куни уларнинг шериги Амед Кулибали ўлдирилди, у 7 январь куни Париждаги дўконда гаровга олинган. Ҳужумлар учун жавобгарликни "Ал-Қоида" ва ИШИД ўз зиммасига олган. 

Кеча, 2 сентябрь куни Францияда илк ҳужум билан боғлиқ суд иши бошланди. Унда 14 гумондор ҳозир бўлди. Хабарларга кўра, суд тингловчи 10 ноябрга қадар давом этади.

Бу сўнгги уч йил ичида Франция ҳудудида содир этилган теракт юзасидан бўлиб ўтаётган илк маҳкама жараёни бўлади.

"Charlie Hebdo” журналида муқаддас Ислом динининг сўнгги пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураси чоп этилиши мусулмон мамлакатларнинг Францияга қарши эътирозига сабаб бўлиб, зиддиятларни оширмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Charlie Hebdo

Баҳолаганлар

2013

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made