Куман кетади — “Барселона” унинг ўрнига 4 номзодни кўриб чиқмоқда

Спорт 5676
image
-

Испаниянинг “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта бош мураббий Рональд Куманни истеъфога чиқармоқчи. Лапорта жамоага “Ювентус” собиқ устози Андреа Пирлони бош мураббий этиб тайинлашни мақсад қилган.

Шунингдек, италиялик мутахассис жамоа бош мураббийлиги учун ягона номзод эмас. 

Журналист Херард Ромеронинг ёзишича, Рональд Куман ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 5-6 мураббий орасида Антонио Конте, Филипп Коку ва Хави ҳам бор.

Маълумот учун, Куман Каталония клубини 2020 йил ёзидан бери бошқармоқда. Жамоа унинг қўл остида ўтган мавсумда Ла Лигада 3-ўринни эгаллади, Испания Кубогини қўлга киритди ва ЕЧЛда 1/8 финалда юришини тўхтатди.

“Барса” бу мавсумда ЕЧЛ 1-турида “Бавария”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлгач, раҳбарият нидерландиялик мутахассисга ўринбосар қидиришни бошлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 316
Рейтинг: 2.9
t
×