Ҳужжатларни асоссиз яширган мансабдорлар ишдан олинди (видео)
Local
−
13:16 1345 1 minute
Ўзбекистонда ҳужжатларни асоссиз яширган мансабдор шахслар ва ҳокимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, натижаси бўйича 3 нафар раҳбар ходим ишдан бўшатилди, 2 нафарига “ҳайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби Шерзод Сапаров маълум қилди.
Таҳлилларга кўра, 2026 йилнинг 9 ойида маҳаллий ҳокимликлар томонидан жами 128 174 та ҳужжат қабул қилинган бўлиб, шундан 90 859 таси ёки 71 фоизи очиқланган, 37,315 таси ёки 29 фоизи “яширилган” ёки ХДФУ грифи асосида қабул қилинган.
Бў кўрсаткич ёпиқ ҳужжатлар кўлами ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга камайганини кўрсатади.
Агентлик томонидан “E-qaror” тизимида “яширилган” мақомда қабул қилинган ҳужжатлар мониторинг қилинганида, уларнинг 771 таси асоссиз яширилганлиги аниқланиб, уларни очиқлаш бўйича ҳокимликларга 53 та тақдимнома киритилиб, мазкур ҳужжатларнинг очиқланиши таъминланган.
Билдирилишича, агентлик тақдимномалари асосида мазкур ҳужжатларни асоссиз яширган мансабдор шахслар ва ҳокимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, натижаси бўйича 3 нафар раҳбар ходим ишдан бўшатилган, 2 нафарига “ҳайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилиб, 96 нафари интизомий жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.
Live
All30 October