Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи якунланди 

Local

−

image

Бугун, 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Этимесгут” аэропортида давлат раҳбари ва рафиқасини Туркия Республикаси савдо вазири Ўмер Болат ва бошқа расмийлар кузатиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 октябрь куни  Ўзбекистон етакчиси Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ўтказди ҳамда Туркий давлатлар цивилизацияси боғининг очилиш маросимида иштирок этди.

Бугун, 30 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Унда Президент кўп томонлама шерикликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди ҳамда қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Ташриф доирасида Туркиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends