Саида Мирзиёева “Заковат-Гамбит” турнири ғолибларини тақдирлади

Local

−

image

Кеча, 30 октябрь куни бешинчи бор ўтказилган “Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Қайд этилишича, бу йилги мусобақа 6 мингга яқин иштирокчини бирлаштирган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баробар кўп. Уларнинг 633 нафарини аёл ва қизлар ташкил этган. Бу рақамлар замирида интеллектуал беллашувларга бўлган қизиқишнинг ортиб бораётгани, илмга интилиш ҳамда ёшларимизнинг ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончи мужассам.

“Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш учун яратиладиган имкониятлар кўлами билан ҳам белгиланади”, дея ёзган Президент Администрацияси раҳбари.

Ўзбекистон халқаро шахмат мусобақаларида юқори натижаларга эришмоқда. Шу билан бирга, мамлакатда ёшларнинг шахматга қизиқишини ошириш, истеъдодини намоён этиши ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириши учун имкониятлар кенгаймоқда.

 

“Заковат” лойиҳасининг алоҳида аҳамиятини мен айнан шунда кўраман. Бу лойиҳа иқтидорли ёшларни кашф этибгина қолмай, балки тафаккур маданиятини, мустақил фикрлаш ва оқилона қарорлар қабул қилиш кўникмасини шакллантиришга ҳам хизмат қилмоқда. Зеро, юртимиз келажаги ёш авлоднинг нафақат қанчалик билимли эканига, балки шу билимларни қай даражада қўллай олиши ва фикр доирасига ҳам боғлиқ”, деган Саида Мирзиёева.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends