Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди
−
20:35 196 1 minute
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Дагган билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
Унинг билдиришича, учрашувда савдо, инвестиция ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, таълимдаги ҳамкорлик ҳамда виза тартибларини енгиллаштириш масалалари муҳокама қилинган.

“Қўшма ташаббусларимиз ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтариб, одамларимиз учун кенг имконият ва қулайликлар яратишига ишонаман”, дейди Саида Мирзиёева.
Live
All