Қозоғистондаги тартибсизликлар мамлакатга қанча зарар келтиргани айтилди

Олам 27153
image

Бугун, 8 январь куни эрталаб Қозоғистондаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар миқдори қарийб 203 миллион долларга етди. Бу ҳақда “Атамекен” мамлакат тадбиркорлар миллий палатаси хабар берган.  

Таъкидланишича, кеча, 7 январь куни оқшомга келиб, Республикадаги тартибсизликлар натижасида етказилган зарар миқдори қарийб 200 миллион долларни ташкил қилган. Мамлакатнинг ўнта вилоятида 848 та тадбиркорлик субъекти ва 1021 та объект, жумладан, Олма-отада 789 та субъект ва 950 та объект жабрланган. 

“8 январь куни соат 09:00 (Тошкент вақти билан 08:00) ҳолатига кўра, етказилган зарарнинг умумий миқдори тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 88,1 миллиард тенгедан кўпроқни (Олма-ота шаҳрида 86,8 миллиард тенге) ташкил этган”, дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, Республиканинг ўнта вилоятида жабрланган 920 га яқин тадбиркорлик субъекти ва 1091 та объект, жумладан, Олмаотада 856 та субъект ва 1027 та объект аниқланган.

Қозоғистонда намойишлар 

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.    

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    

Шунингдек, митинг иштирокчилари жавобгарликка тортилмаслигига ҳам кафолат берилганди. Лекин, 5 январь куни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатнинг бир қанча вилоятларида содир этилган ноқонуний ҳаракатлар чоғида жамоат тартибини бузганлик учун 200 дан ортиқ кишини қўлга олди.  Қўлга олинганлар сони ҳозирда 4 мингдан ошиб кетган.

5 январь куни, шунингдек, Қозоғистоннинг амалдаги Ҳукумати истеъфо берди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Президент Тўқаев эгаллади.

Шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ермек Сагимбаев эгаллади.

Қозоғистонда бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди. Шунингдек, шу кунларда соат 23:00 дан 07:00 гача комендантлик соати амалда бўлади.

Президент Республика давлат қўриқлаш хизмати раҳбари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) мамлакатга чекланган муддатга тинчликпарвар кучларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 781
Рейтинг: 3
t
×