Қозоғистонда фавқулодда ҳолат бекор қилинди, аммо...
Олам
−
18 Январь 2022
606719 январь куни соат 00:00 да Қозоғистон бўйлаб эълон қилинган 14 кунлик фавқулодда ҳолат Нур-Султон, Олма-ота шаҳарлар, қолаверса, Олма-ота, Атирау, Жамбил, Қизилўрда ва Манғистау вилоятларида тугайди. Шунингдек, айрим шаҳарлар, хусусан Олма-отада ўрнатилган комендантлик соати ҳам якун топади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Берик Уали маълум қилган.
“Халқнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва армиянинг фидокорона меҳнати туфайли бутун Қозоғистонда тартиб ва осойишталик ўрнатилди”, дейди Берик Уали.
Бироқ Олма-отада террорчилик хавфининг “қизил” даражаси сақланиб қолади.
Аксилтеррор чора-тадбирлари доирасида Олма-ота полиция департаменти кучлари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан шаҳарда туну-кун патрул хизмати таъминланади. Шаҳарда назорат-ўтказиш пунктлари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Террор таҳдидининг кескин “қизил” даражасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқароларнинг буюмларини, транспорт воситаларини кўздан кечириш, шунингдек уларнинг ҳаракатланишини вақтинча чеклаш ёки тақиқлаш имконини беради. Шаҳарда марш ва митинглар тақиқланган.
Олма-оталиклардан ҳуқуқ-тартибот идоралари ишига тушуниш билан муносабатда бўлиш ва уларнинг қонуний талабларига риоя қилиш сўралмоқда.
Аксилтеррор операцияси режимини якунлаш муддати кейинроқ маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Тўқаев 15 январдан Оқмўла ва Қўстанай вилоятларида фавқулодда ҳолат тартибини бекор қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь